Масофавий шаклда малака ошириш курсига жалб етилган педагог кадрларнинг битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 8 нафар  ҳамда Фарғона Давлат уневерсетининг 1 нафар педагог кадрлари  2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малакасини  оширишди. Ўқитиш натижасига кўра тест синовларини муваффақиятли топширган педагог кадрлар жорий йилнинг 30 ноябрь куни  битирув (лойиҳа) ишиларни ҳимоя қилишди ва курсни муваффакиятли тугатишди. 

Масофавий малака ошириш курсини  муваффақиятли тугатган педагог кафдрларга келгуси ижодий ишларида муваффақият тилаймиз.