Халқаро фестивалга тайёргарлик
Жорий йил 17-21 апрель кунлари юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади.
Бугун,10 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академиясида шу муносабат билан Бадиий академия Директорлар кенгашининг ушбу халқаро тадбир олдидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мазкур санъат ҳафталигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди, келиб тушаётган ижодий ишлар, иштирокчилар қамрови тўғрисида фикр алмашилди.