2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган “IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси” ДАСТУРИ (2022 йил 24-28 октябрь, Тошкент шаҳри)
19 октябрь, чоршанба
15:00 - “IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”нинг матбуот анжумани
(Ўзбекистон Миллий матбуот марказида)
Биринчи кун
24 октябрь, душанба
(Тошкент)
10.00 – 11.00 - Марказий кўргазмалар залида иштирокчиларни рўйхатга олиш.
11.00 – 12.00 - Марказий кўргазмалар залида IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналесининг очилиш маросими.
12.00 – 13.00 – Россиялик рассом ва куратор Александра Дружининанинг “Россия замонавий санъати жаҳон концептуал санъати кесимида” мавзуидаги маърузаси.
(Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).
14.00- 15.00 – Беларуслик рассом М.Пиатрульнинг “Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати” мавзуидаги маърузаси. (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).
15.00 – 17.00 – Ўзбекистон-Европа фоторассомлари кўргазмасининг очилиши (Тошкент фотосуратлар уйида).
18.00 – 19.00 - Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат.
Иккинчи кун
25 октябрь, сешанба
(Тошкент)
10.00 – 11.00 – Буюк Британиялик рассом Юнус Сафардиёр томонидан ёш рассомлар учун маҳорат дарси (Марказий кўргазмалар залида).
11.00 – 12.00 - Марказий Осиё рассомлари кўргазмасининг очилиши (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида).
14.00 – 15.00 – Қорақалпоғистон рассомлари кўргазмаси (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида).
14.00 - 15.00 – Россиялик куратор Кирилл Гаврилиннинг "Келажак санъати. Санъат ва фан" (“Искусство будущего. Искусство и наука”) мавзуидаги маърузаси (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).
16.00 – 17.00 – Польшалик рассомлар кўргазмаси (Марказий кўргазмалар залида).
18.00 – 19.00 - Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат.
Учинчи кун
26 октябрь, чоршанба
(Тошкент)
10.00 – 13.00 – Санъатшунос олимлар иштирокида “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференциясининг очилиши (Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида).
11.30 – Кофе брейк
11.45 - “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференциясининг давоми (Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида).
14.00 – 16.00 - Мисрлик рассомлар кўргазмаси кўргазмаси (Марказий кўргазмалар залида).
17.00 - 18.00 - Ёш рассомлар кўргазмасининг очилиши (Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройида).
Тўртинчи кун
27 октябрь, пайшанба
(Самарқанд)
08.00 – 19.00 – Биеннале иштирокчилари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишади.
Бешинчи кун
28 октябрь, жума
(Тошкент)
10.00 – 11.00 – Малайзия, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Жанубий Корея рассомларининг кўргазмаси (Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида).
11.00 – 13.00 – Ўзбекистон замонавий санъат рассомларининг “5+1” гуруҳи кўргазмаси (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида)
14.00 – 15.00 – Италиялик куратор Аллесандро Карер “Италия замонавий санъати” мавзуида маъруза қилади (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).
16.30 – 18.00 - Марказий кўргазмалар залида “IХ Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”нинг тантанали ёпилиш маросими
????Зарур ҳолларда Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур дастурга ўзгартиришлар киритиши мумкин.
????Тошкент шаҳрида Биеннале тадбирлари ўтказиладиган кўргазма заллари:
- Ўзбекистон Бадиий академияси галереяси.
Манзил: С.Азимов, 35-уй.
-Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали.
Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40.
-Тошкент Фотосуратлар уйи
Манзил: Истиқбол кўчаси, 4.
-Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройи.
Манзил: Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37 А.
-Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи.
Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40.
-Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси.
Манзил: Буюк Турон кўчаси, 2